Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2018-02-17 | Сиёсат
2018 йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзянь Янь билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференцияда Хитой делегациясининг иштирокига доир амалий масалалар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги