Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

​Парламентлараро дўстона муносабатлар жадаллашмоқда

06.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

​2018 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг юртимизда меҳмон бўлиб турган Туркия парламентининг “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.​

Вазирликлараро ишчи гуруҳлари мажлиси

06.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда 5 март куни Ўзбекистон – Россия вазирликлараро мулоқоти доирасида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари бўлиб ўтди. 

​Ҳадли битим кучга кирди​

05.03.2018СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2018 йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017 йил 13 октябрь куни Вашингтон шаҳрида имзоланган EИБнинг мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди.

«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси

05.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунларидан Марказий Осиё давлатлари билан амалий, ўзаро манфаатли ва яхши қўшнилик муносабатларини шакллантириш, минтақада хавфсизликни таъминлашни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилади. 

Ўзбекистон-Туркия парламентлари ўртасидаги алоқаларнинг янги босқичи

05.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Айни пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги муносабатлар янада мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, парламентлараро алоқалар ҳам. Сўнгги вақтларда томонларнинг ҳамкорликка оид мулоқотлари мунтазамлик касб этмоқда.

Хитой Элчиси билан учрашув

05.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янг билан учрашув бўлиб ўтди.

Дўстлик ва эзгу ният ташрифи

04.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 5-8 март кунлари юртимизга Туркия парламентининг “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Х.Йилдиз бошчилигидаги Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси делегацияси ташриф буюради.

Арманистоннинг сайланган Президенти Армен Саркисянга қутлов

02.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Армен Саркисянни Арманистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.

Болгария Президентига табрик

03.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Болгария Президенти Румен Радев ва бутун Болгария халқини ушбу мамлакатнинг миллий байрами - Болгария ҳалос этилган кун билан табриклади.

Озарбайжон Президентига ҳамдардлик

02.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва қардош Озарбайжон халқига Боку шаҳрида рўй берган ёнғин натижасида кўплаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан  самимий ҳамдардлик билдирди.

БМТ Олий комиссари ўз оиласи билан Ўзбекистонга бориш истагида эканини маълум қилди

03.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Женева шаҳрида давом этаётган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 37-сессияси доирасида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистон Адлия вазири Р.Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев одамларнинг талаб ва истакларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берди

03.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хатирчи туманида Навоий вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев чекка ҳудудлар аҳолисига қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди

03.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Томди туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар билан мулоқот қилди.

Навоий вилояти иқтисодиётининг янги имкониятлари очилмоқда

02.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Кармана туманида иқтисодий лойиҳалар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Мангольд Консалтинг" компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

02.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг "Мангольд Консалтинг" компанияси бошқаруви раиси Клаус Мангольд билан учрашди.

Ўзаро яхши қўшничилик ва фаровонлик асоси​

02.03.2018СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Имомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашлари туфайли икки давлат ҳамда икки халқ ўртасидаги яхши қўшничилик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда.