Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик муносабатларнинг ўрнатилганига 25 йил

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Қироли Абдулла II ибн Ҳусайн 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.

АҚШ Президентига ҳамдардлик

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга Флорида штатининг Маржори Стоунмен Дуглас шаҳрида рўй берган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Битим кучга кирди

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни топшириш тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат 2017 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия: Ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарур

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошлиғи Лутфи Чичек бошчилигидаги Туркия делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашув

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тасдиқланган Дастурга мувофиқ, 2018 йил 13 февралда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар Кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди

15.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича  кўрилаётган  чора-тадбирлар  натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

14.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича  кўрилаётган  чора-тадбирлар  натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Дания Қироличасига ҳамдардлик

14.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ким Донг Ён: Президент Шавкат Мирзиёев кучли сиёсий иродага эга

14.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 февраль куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма мажлиси

14.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 13 февраль куни иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея биринчи қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

БМТТД нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

14.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг БМТТД (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хелена Фрейзер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазирини қабул қилди

13.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 февраль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.

Парламентлараро алоқалар мустахкамланиши давом этмоқда

13.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Буюк Британиядаги демократик Вестминстер фондининг лойиҳалар директори Д.Ошонесси ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича катта менежери К.Левик бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси делегацияси билан учрашув

13.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси (БЯБК) президенти, таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Лев Леваев бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

12.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 февраль куни Исломобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашди.

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

12.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси аъзолари юртимизда ташриф билан бўлиб турибди. 

Қўшма комиссия йиғилиши

12.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон – Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

12.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди.