Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

15.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

15.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелни табриклади

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Ангела Меркелни унинг Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқилади

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Россиядаги президент сайловида Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштирок этиши тўғрисида

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия Федерацияси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади.

Президент Рим-католик черкови раҳбари Францискни табриклади

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 март куни Рим-католик черкови раҳбари Францискни Ватикан миллий байрами – унинг Муқаддас тахтга ўтирган куни муносабати билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Непал пойтахти Катманду шаҳрида Бангладеш авиакомпанияси самолётининг ҳалокатга учрагани муносабати билан Непал Федератив Демократик Республикаси Президенти Бидхья Деви Бхандарига чуқур таъзия изҳор этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди

14.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Непал пойтахти Катманду шаҳрида Бангладеш авиакомпаниясига тегишли самолётнинг ҳалокатга учрагани муносабати билан Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга мактуб йўллаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифига доир

13.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2018 йил 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

13.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва GIZ нинг “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастури ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркия билан меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни бошлади

13.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги биносида Агентлик ва Туркиянинг “Тayga grup” компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида Келишув имзоланди. Уни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва “Тayga grup” компаниясининг ваколатли вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон имзоладилар.

Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

12.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йил 13 март куни Тошкент шаҳрига Деҳли шаҳри Жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари Ички ишлар вазирлари учрашуви

13.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида делегация таркибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов билан Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Р.Х.Рахимзода ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.​

Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги Битимнинг қўлланиши юзасидан изоҳи

12.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди. Унга кўра икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

12.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниязходжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Ташриф самарали бўлди

10.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Президент Тошкентга қайтиб келди

10.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март куни давлат ташрифи билан Душанбеда бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг дўстлик ва аҳил қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёноти

10.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бўлди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Остонага учиб кетди

10.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниёзходжаев Тошкент шаҳридан Остона шаҳрига жўнаб кетди. У шу кунга қадар Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.