Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон–Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак мажлиси тўғрисида
2018-02-23 | Сиёсат
2018 йилнинг 24 февраль куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига келади.
Ҳукумат аъзолари, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги