Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эрон Элчиси билан учрашув
2019-08-29 | Сиёсат
2019 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмонийни қабул қилди.
Вазир Элчини қутлар экан, уни Ўзбекистондаги тўрт йиллик миссияси муваффақиятли якунлаётганлиги билан табриклади ҳамда унинг фаолияти самарали бўлгани ва Ўзбекистон-Ерон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилганини қайд этди. Савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.
Жорий йилнинг январ-июн ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 213,8 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга ошди.
Ўз навбатида Элчи Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги