Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция Элчиси билан учрашув
2019-08-22 | Сиёсат
2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вильморни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Вазир Элчининг муваффақиятли фаолиятини юқори баҳолади ва унинг икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Абдулазиз Камилов Франция Элчихонаси ва шахсан Виолен Бийет де Вильморнинг Ўзбекистондаги муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаганини қайд этди.
Ўз навбатида, Элчи Ўзбекистон раҳбарияти ва Ташқи ишлар вазирлигига Франция дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятини амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги