Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош вазир ўринбосари: 172 минг 488 та иш ўрни ташкил этилиши керак эди, бироқ бу рақам бор-йўғи 38 минг 252 тани ташкил этди

2019-08-23 | Сиёсат

Бир-бирига зид бўлаётган нормалар мавжудлиги хорижий сармоядорлар ва ички инвесторларга салбий таъсир қилмоқда;

Инвестициявий фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун кредитлар олиш жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;

172 минг 488 та иш ўрни ташкил этилиши керак эди, бироқ бу рақам бор-йўғи 38 минг 252 иш ўрни яратилган...

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Ушбу масала юзасидан Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маъруза қилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурнинг 139 банди ижросини таъминлаш белгиланган. Шундан 101 банднинг ижроси таъминланган ва 22 банд муддатидан олдин бажарилди.

Инвестициявий муҳитни такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли амалий ишларга қарамай ҳудудларда инвестициявий фаолиятни яхшилаш борасида жиддий камчилик ва муаммолар мавжуд.

Жумладан, қонун ҳужжатларининг барқарор эмаслиги, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тез-тез ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, бир-бирига зид бўлаётган нормалар мавжудлиги хорижий сармоядорлар ва ички инвесторларга салбий таъсир қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Инвестициявий фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун кредитлар олиш жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Тижорат банкларида ресурсларнинг етишмаслиги, фоиз ставкаларининг юқорилиги, кредит буюртмаларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқлар мавжудлиги, ўз навбатида, тадбиркорларнинг экспорт мажбуриятларини бажаришига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Оқибатда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурда кўзда тутилган инвестициявий лойиҳалар сони 9 минг 88 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 60,3 триллион сўмни ташкил этади, яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари эса 172 минг 488 та эди. Бироқ, биринчи ярим йилликда жами 3 минг 332 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 13,6 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, бор-йўғи 38 минг 252 иш ўрни яратилган.

Сенатда Вазирлар Маҳкамасига инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.

 

Норгул Абдураимова, Темур МАДАМИНОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться