Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сенат ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунига етди
2019-08-23 | Сиёсат
Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни ниҳоясига етди.
Сенат раиси Т.Норбоева бошқарган мажлиснинг биринчи иш кунида 5 та масала кўриб чиқилди.
Мажлис кун тартибига киритилган 16 та қонундан тўрттаси, яъни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилди.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мазкур қонунларнинг учтаси сенаторлар томонидан маъқулланди. Она сути билан озиқлантиришга оид қонунни маъқуллаш эса рад этилди “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Ушбу масала юзасидан Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маъруза қилди.
Мазкур маъруза бўйича сенаторлар мутасаддиларга кўплаб саволлар берди. Маъруза чуқур ва ҳар тарафлама таҳлил этилди. Вазирлар Маҳкамасига инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.
Манба: ЎзА