Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси лойиҳаси муҳокамада

2019-08-29 | Сиёсат

Тошкентда 28 август куни “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси“ лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари бўйича вазирлиги биргаликда ташкил этган тадбирда БМТнинг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси, Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби молия институтлари, халқаро ташкилотлар экспертлари, вазирлик ва идоралар мутахассислари, илмий доира вакиллари иштирок этди.
 
Президентимизнинг жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция ва энергетика каби муҳим соҳалар қатори давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июндаги фармойишига биноан БАА билан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
 
Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Жасур Орипов ушбу ҳужжат ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда “Йўл харитаси“да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хусусида маълумот берди.
 
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, БАА Бош вазири маҳкамаси миллий кўрсаткичлар лойиҳаси раҳбари Хесса Гаффари ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон барқарор ривожланиш сари қатъий, узоқ муддатли ва стратегик мақсадларни рўёбга чиқараётгани, бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
 
“Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси мазкур давра суҳбати иштирокчилари ва барча манфаатдор ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда такомиллаштирилмоқда.
 
Концепцияда белгиланган мақсадларга эришиш учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, демографик ўсишнинг иқтисодий барқарорликка таъсири каби устувор йўналишлар аниқлаб олинган.
 
Мазкур ҳужжат бозор иқтисодиёти шароитида давлат ролини такомиллаштириш, минтақавий омиллардан самарали фойдаланиш, иқтисодий ўсиш ва таркибий ўзгартиришларни таъминлашда мақсадли инвестиция сиёсатини олиб бориш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тамойилларига асосланади.
 
Тадбирда БАА Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги экспертлар “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси“ лойиҳаси юзасидан фикр билдирди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича БАА миллий тажрибаси билан ўртоқлашди.
 
Конференцияда халқаро ташкилотлар, молия тузилмалари, тадқиқот марказлари вакилларининг маърузалари тингланди.
 
Анжуман сўнгида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини такомиллаштириш ва амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.
 

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться