Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Ҳарбий хизматчилар халқимизнинг маънавий етук фарзандлари бўлиши керак

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Денов туманидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда бўлди.

Шавкат Мирзиёев: Ерга меҳр берган инсон бой бўлиши керак

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги «Aнгор Сурхон ғурури» пахта-тўқимачилик кластери даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.

Янги Зеландия Элчиси билан учрашув

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Ҳилл билан учрашди.

Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 17 октябрь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси - Марказий Осиё” ҳамкорлик форумида иштирок этди

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 16 октябрь куни Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Корея Республикаси - Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашув

16.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 16 октябрь куни “Корея Республикаси - Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.

Интеграция ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар

16.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Туркий кенгашнинг 7-саммити иштирокчилари, туркий дунё ҳамжамиятини муҳим сана – Туркий давлатлар ҳамкорлиги кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битими қабул қилинганининг 10 йиллиги билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Президент Тошкентга жўнаб кетди

16.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити дастурида кўзда тутилган тадбирлар якунланди.

Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши – табиий ва тарихий жараён

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Олий Мажлис Сенати Раиси АҚШ Элчиси билан учрашди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Буюк Британия Элчиси билан учрашув

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро меҳнат ташкилоти вакили билан учрашув

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳасининг бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бошчилидаги Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазирини қабул қилди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Туркий кенгашнинг Бокудаги саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

15 октябрь куни эрталаб Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг бўлажак “Корея Республикаси - Марказий Осиё” ҳамкорлик форумидаги иштироки тўғрисида

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 16 октябрь куни “Корея Республикаси - Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуга келгач, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.