Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Бош котиби билан учрашув

2019-09-26 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга содиқлик тасдиқланди.

ЕХҲТ Бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.

Томас Гремингер декабр ойидаги бўлажак парламент сайловини халқаро демократик стандартларга тўлиқ мос равишда шаффофликни таъминлаган ҳолда ва адолатли ўтказиш бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини олқишлади. ЕХҲТ Бош котиби Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро мамлакатга халқаро кузатувчилар сифатида биринчи марта тўлақонли делегацияни жўнатишга тайёр эканлигини хаабр қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться