Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

2019-09-26 | Жамият

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т. Торлоу билан учрашди.

Мазкур ташриф элчининг ушбу лавозимга тайинланиши муносабати билан ташкил этилди. Томонлар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Р.Давлетов элчи жанобларига вазирлик тузилмаси, унинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўшма лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида маълумот берди.

Жаноб элчи адлия вазирига элчихона билан ўрнатилган шериклик алоқалари, Ўзбекистон ва Британия муносабатларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилиб, Адлия вазирлигининг республикадаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг замонавий босқичидаги вазифаларини рўёбга чиқаришга кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Буюк Британия элчиси Тим Торлоу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться