Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирига мактуб йўлланди
2019-09-20 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мухтар Тлеубердини Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан табриклади.
“Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида кузатилаётган дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларининг фаол ривожи, ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлашнинг сифат жиҳатдан янги муҳитини улкан мамнуният билан қайд этаман, - дейилади мактубда. - Аминманки, умумий саъй-ҳаракатларимиз билан томонларни қизиқтирган барча йўналишларда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шерикчилигини изчил кенгайтиришга қулай шароит яратиш бўйича ишларни давом эттирамиз".
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеубердига мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақият, биродар қозоқ халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги