Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси Туркий кенгаш ТИВКнинг йиғилишида иштирок этди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг еттинчи йиғилишида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга келди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келди.

Президент Бокуга жўнаб кетди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғлу билан учрашди.

Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисида

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикаси ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иши якунланди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Олий Мажлис Сенати аъзолари йигирма учинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини муҳокама қилдилар.

Япония Бош вазирига ҳамдардлик

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга "Хагибис" тўфони ёпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Президенти Испания Қиролини табриклади

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Фелипе Олтинчига Испан миллати куни муносабати билан табрик йўллади.

Ўзбекистон Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади.

МДҲ давлатлари раҳбарлари тор доирада учрашди

11.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазирини қабул қилди

11.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

11.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Танзила Норбоева: “Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига барҳам берилмоқда”

11.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда маъруза қилган Сенат раиси Танзила Норбоева мамлакатимиз иқтисодиёт соҳасидаги ўзгаришлар бўйича мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон ва Молдова Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

11.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхободга келди.

Ўзбекистон делегациянинг МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этди

10.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси 2019 йилнинг 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

10.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.