Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси в.б. билан учрашув тўғрисида

2019-09-26 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессеяси доирасида Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан учрашди.

Ўз ишини якунлаган “Марказий Осиё - АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашувининг натижалари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу учрашув кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини конструктив руҳда муҳокама қилиш имконини берганлиги қайд этилди.

Элис Уэллс икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолар экан, уларни “тўла қонли ва кенг қамровли" дея баҳолади. Дипломат Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида эришилган ютуқларни олқишлади ва ҳозирги ўзгариш динамикаси давом этишига умид билдирди.

Учрашув давомида афғонлараро тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари алоҳида муҳокама қилинди, Афғонистонни иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни жипслаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться