Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

2019-10-07 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Президент Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.

Тожикистон раҳбари мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш, халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган улкан шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Сиёсий ирода ва қабул қилинган амалий қадамлар туфайли Ўзбекистон-Тожикистон кўп қиррали муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага - стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Ўтган йилги олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида муҳим келишувларга эришилди ва икки томонлама ҳамкорликнинг энг ўткир масалалари бўйича ўзаро мақбул ечимлар топилди.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми икки баробар ортди, ҳаво, автомобиль, темир йўл транспорти қатнови салмоқли даражада кенгайди. Чегарадош ҳудудлар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар алмашинув фаоллашди.

Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться