Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида

2019-10-07 | Сиёсат

2019 йилнинг 30 сентябрь - 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир давомида томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиқдилар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишдилар.

Учрашувда, шунингдек, ўзаро чегарада аерофотосуратга олиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари - Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг 5-сонли корхонаси раҳбари Мамед Маммедов тегишли Баённома имзоладилар.

Учрашув анъанавий илиқ ва дўстона муҳитда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться