Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ иштирокчи мамлакатлари доимий вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

2019-10-09 | Сиёсат

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан 20 та элчи - ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Дипломатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг мамлакатимизда ОАВ эркинлигини таъминлашнинг долзарб масалалари ва мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган “давра субати"да иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрида ҳам бўладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться