Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БАА Элчиси билан учрашув
2019-10-08 | Сиёсат
2019 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзийни қабул қилди.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида БААга расмий ташрифи ва Ўзбекистон-БАА музокаралари давомида эришилган келишувлар нуқтайи-назаридан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда ҳамкорликнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги