Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Польша элчиси Петр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди

2019-10-10 | Сиёсат

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Польша элчиси Петр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ташқи меҳнат миграцияси масалалари, Ўзбекистон фуқароларини Польшага ишга жойлаш тартиблари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида Меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон меҳнат бозорининг бугунги аҳволи ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳар йили юртмизда 600 минг нафар ёш мутахассис тайёрланади, 2 миллион 600 га яқин фуқаролар эса хорижда меҳнат қиляпти.

Шунингдек Эркин Мухитдинов Польша мамлакатининг бугунги куни, ривожланиш даражаси, иқтисодиёти хусусида сўзлаб, мазкур мамлакатни Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори, меҳнат бозорини эса юртимиз учун муҳим майдон сифатида таъкидлади.

Польша вазирининг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат иқтисодиёти ривожланяпти, юқори ўсиш суръатлари кузатиляпти. Бу эса ишчи кучига бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Элчининг таъкидлашича, Польша ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёр. Бироқ мазкур жараён Европа иттифоқи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Элчининг қўшимча қилишича, айни дамда мамлакатнинг сиёсий миграцияга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида маълум давлат фуқароларига имтиёзлар берилиши кутиляпти.

Фуқароларимизни Польшага тартибли ва хавфсиз тарзда ишга жойлаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қатор тадбирларни амалга оширяпти. Юртимизнинг Польшадаги ваколатхонаси иштирокида музокаралар ҳам бошлаб юборилган. Элчи Петр Ивашкевич мазкур жараёнда Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам яқиндан кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.  

Учрашувда шунингдек Польша визасини расмийлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться