Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўмон Элчиси билан учрашув
2019-10-10 | Сиёсат
2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда 21 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Ўмон ислом рисоласи" номли кўргазма очилишининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги