Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азим Ахмедхаджаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазирини қабул қилди

2018-04-02 | Технологиялар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шахзод Гул Арёбини қабул қилди. Шунингдек, учрашувда «Афғон Телеком» компанияси раҳбари Ажмал Аян ҳам иштирок этди.

Телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки давлат тармоқ операторлари ўртасидаги халқаро телефон трафик сиғимини катталаштириш, халқаро интернет тармоғига юқори тезликда уланишни ташкил қилиш, АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳалар нафақат алоқа соҳаси ўртасидаги, балки бошқа йўналишларда ҳам минтақавий ҳамкорликнинг ҳам кенгайишига хизмат қилади. Мазкур учрашув якуни юзасидан томонлар истиқболдаги ҳамкорлик бўйича зарур меъёрий ҳужжатларни имзолашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться