Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси АКТ соҳаси учун кредит ажратади

2018-03-29 | Технологиялар

Вазирликда Корея Республикасининг Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (Economic Development Cooperation Fund(EDCF) делегацияси ҳамда вазирлик раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қайд этилгани каби, ахборот технологиялари, янги технологияларни ўзлаштириш ҳамда жорий қилиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантирувчи ва барқарор ривожланиш суръатини таъминловчи муҳим омиллар сафига қўшилиб бўлди.

Жанубий Корея ҳукумати томонидан 1987 йилда асос солинган Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси айни пайтда кўплаб ривожланаётган мамлакатлар билан яқин иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган.

Жамғарманинг фаолият йўналиши ва лойиҳаларни Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш мамлакат иқтисодиёти ва ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Шуни ҳисобга олиб, учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, учрашувда Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси Ўзбекистонга йўналтирадиган 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига амалга ошириладиган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шундай лойиҳалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида коворкинг марказларини ташкил қилиш ташаббусидир. Бундай марказларда мунтазам равишда сармоядор ва ғоя эгаси иштирокида муҳокамалар, шунингдек машғулот ва семинарлар ўтказиш мумкин бўлади.

Учрашувда ҳар икки томон АКТ соҳасида истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканини маълум қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться