Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бугундан Ўзбекистонда "Тезкор почта" ишга тушди
2018-04-10 | Технологиялар
Ўзбекистоннинг почта алоқаси соҳасида миллий оператори мамлакатнинг почта бозори аҳволини ўрганиб, фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, "Тезкор почта" хизматини ишга туширди.
Бугун, яъни 10 апрелдан бошлаб йўлга қўйилган "Тезкор почта" хизматидан юртимиз бўйлаб 15 та почта объектларида фойдаланиш мумкин. Айнан шу объектларда фойдаланувчилар жўнатмаларни юборишлари ёки қабул қилиш имконига эгалар. Истиқболда "Тезкор почта" хизмати кўрсатиладиган объектлар сонининг оширилиши режа қилинган.
"Тезкор почта" орқали жўнатмаларни қабул қилиниши ва етказиб берилиши қисқа назорат муддатларда, ҳамёнбоп нархларда амалга оширилади.
Мисол учун, Тошкентдан Нукусгача ва бошқа вилоятлар марказларигача жўнатмалар 24 соат ичида автомобиль, темир йўллари ёки авиатранспорт орқали етказиб берилади ва олувчилар зудлик билан почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали хабардор қилинадилар.
“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари“га мувофиқ, "Тезкор почта" орқали ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатиш мумкин.
"Тезкор почта" хизмати кўрсатиладиган объектлар ва хизмат тарифлари билан "Ўзбекистон почтаси" АЖ нинг расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги