Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

DigiGirlz: Ўзбекистонда аёллар рақамли жамиятини кенгайтириш учун сармоя

2018-04-11 | Технологиялар

2018 йилнинг 10 апрель куни вазирлик кўмагида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Microsoft” компанияси Ўзбекистонда қизларнинг АТ-салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб қилишга қаратилган "DigiGirlz" таълим дастури ташкил қилинди.

Тадбирда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 60 нафар қизлар иштирок этдилар. Лойиҳа ёш қизларга технология соҳаси ва янги инновациялар билан танишиш имконини берди.

DigiGirlz дастурининг биринчи ярмида Миcрософт компаниясининг таълимий ёндашувлар бўйича мутахассиси Теодора Варбанова хотин-қизларнинг ахборот технологиялари ривожидаги ўрни хусусида сўзлаб берди.

Дастурнинг иккинчи қисмида иштирокчилар амалий машғулотларда қатнашиб, кичик ёшдагилар Flappy Bird ўйини бошқариш учун сенсор ишлаб чиқишди. Қизлар девайсларни тайёрлашда картон, сим, Adruino комплекти ва бошқа материаллардан фойдаланишди ҳамда дастурлашга доир билимларини ишга солишди.

Таълимий дастур якунларига кўра барча қатнашчилар гувоҳномларни қўлга киритдилар. Энг фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться