Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Аёлларнинг технологик тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилади

2018-03-23 | Технологиялар

2018 йилнинг 23-28 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида мамлакатимизда иккинчи бор ташкил этилаётган ҳамда қизлар учун мўлжалланган «Technovation Uzbekistan» йирик технологик дастури доирасида Аёлларнинг технологик тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилади.

«Women Technology and Innovation Week» тадбирида Кремний водийси ва Марказий Осиёнинг АТ ва технологик тадбиркорлик соҳасидаги етакчи мутахассислар: Калифорниядан «ТечWомен ва Течноватион» халқаро дастурларнинг ментор ва судьяси Рекха Пай, «Течноватион Казакҳстан»нинг минтақавий элчиси ва ташаббускори Диана Сой, Қозоғистондаги бошланғич стартап-лойиҳалар бўйича эксперт Бахтигул Қосимовалар иштирок этишади.

Ҳафталик тадбирларида STEM ва дигитал-тадбиркорлик соҳаларида карера қилаётган маҳаллий эксперт аёллар ҳам иштирок этишади. Улар орасида Биоорганик кимё институти директори ўринбосари, биология фанлари доктори Шаҳло Турдиқулова, ПР-эксперт Резида Эрдман, «Beeline Uzbekistan»нинг digital-маркетинг бўйича катта менежери Дилафруз Жийрановалар ҳам бор.

Семинарлар мавзуси технологик стартаплар, ижтимоий тадбиркорлик, менторлар ва карера танлови соҳасини қамраб олади.

Алоҳида бўлим аёлларнинг бизнес ва фан соҳасидаги фаолиятига бағишланган.

Бизнес-лойиҳалар, тақдимотга тайёргарлик, «Technovation-2018» қатнашчилари учун индивидуал ва амалий сессиялар бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Жамоалар ва менторлар энг илғор хорижий амалиётлар тўғрисида маълумотга эга бўлишади. Тадбир давомида жамоаларнинг Юқори технологиялар марказига саёҳат уюштириши учун бир кун вақт ажратиш режалаштирилган.

Ҳафталикнинг семинарлари ва маҳорат-дарслари Тошкент (23-25 март, ТАТУ, Юқори технологиялар маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети)да, Урганч (26 март) ва Хива (27 март)да бўлиб ўтади.

Ҳафталикнинг барча тадбирлари «Technovation Uzbekistan-2017/2018» дастурининг иштирокчилари ва менторлари учун мўлжалланган. Барча хоҳловчилар учун сессия 2018 йилнинг 25 март куни баҳорги «Startup Mix» конференцияси шаклида ўтказилади.

«Women Technology and Innovation Week» ташкилотчилари Ҳафталикни қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳамкорларга миннатдорлик билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться