Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инҳа университетида “Oracle Academy” фаолиятини бошлади

2018-03-30 | Технологиялар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Oracle Academy” фаолиятини бошлади. Тадбирда университет раҳбарияти ҳамда “Oracle Academy”​ дастурининг минтақавий раҳбари Дени Гурис иштирок этди.

“Oracle”​ компаниясининг мазкур таълим ташаббуси мактаб, коллеж ва университет ўқитувчилари, шунингдек мустақил ўрганувчилар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун зарур ресурсларни, комплекс дастурларни тақдим этади. Ҳар йили жаҳон миқёсида “Oracle Academy” курсларида 120 мамлакатдан 3,5 миллион нафардан зиёд битирувчилар тамомлайди.

Мисол учун, Java Fundamentals, Java Foundations, Java Programming, Database Foundations, Database Design and Programming With SQL, Programming with PL/SQL, APEX – Application Development Foundations​ каби курслар мутахассислар учун замонавий дастурлаш тиллари ва тизимларини ўрганишлари учун айни муддао.

90-180 соатлик курс қизиқарли ва долзарб маърузалар, мустақил ўқиш, амалий машғулотлар, билимларни назорат қилиш, курс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби қисмлардан иборат ва улар иштирокчиларнинг рақобатбардошлик даражасини оширади.

Курслар академик дастурга киритилиши мумкин, улар аниқ илмий мақсадларни ўз ичига олади ва кўплаб амалдаги халқаро стандартларга ва имтиҳонларга жавоб беради.

Хоҳловчилар мазкур курсда онлайн шаклда бепул таҳсил олишлари мумкин.

Тадбир давомида талабалар "Ахборот хавфсизлиги асослари" ҳақидаги тақдимотини тингладилар. Маърузадан талабалар ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, шунингдек, компютерни ўрганиш технологияларидан фойдаланиш ва уларга ҳужумларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга жавоб бериш каби янги йўналишларни ўргандилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться