Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беморларни реабилитация қилишда Россия инновацион рақамли технологияси қўлланилади

2019-09-07 | Соғлиқни сақлаш

10 сентябрда пойтахтимизда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019 ”мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтади.

Унда беморларни реабилитацияқилиш бўйича Россиянинг энг сўнгги рақамли компьютерлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон реабилитация саноатини ривожлантириш концепцияси тақдим этилади. Ушбу тизим Россия фанлар академияси Академиги Константин Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ бошчилигида «МедИнвестГрупп»компанияси иштирокида ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда мазкур ишланмани неврология, кардиология,травматология йўналишлари бўйича амалиётга тадбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонлик реабилитологларга таклиф этилаётган рақамли тизим Россияда рўйхатда ўтган ва бир неча ҳудудларда жорий этилмоқда .Дастурий таъминот, реабилитация технологиялари, мутахассисларнинг «Лядов клиникаси» кўп тармоқли тиббиёт маркази»да ўқитилишини таъминлаш - «МедИнвестГрупп»компанияси ва академик К. Лядовнинг ноёб лойиҳасидир. Унда қўлланиладиган дастурий бошқарувга эга тренажёрлар тўплами Россиянинг «Орторент» компанияси ишлаб чиқарилган.

Компьютерлаштирилган тизимимизнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, ушбу тизим касаллик тарихини таҳлил қилади ва сунъий интеллект беморни тиклашга қаратилган индивидуал дастурни тузиб чиқади. Тренажёрлар бемор учун белгиланган соғломлаштириш курси ёзилган махсус электрон карталар ёрдамида бошқарилади. Шифокор ташкиллаштирилган даволаш курсини тўғирлайди, инструктор эса, беморнинг йўқотган функцияларини тиклаш ёки унинг мускулларини мустаҳкамлаши учун унинг машғулотларни бажаришини кузатиб боради. Автоматлаштириш беморларга хизмат кўрсатишни тезлаштиради ва инструкторларни тайёрлаш жараёнини соддалаштиради.

Манба: ЎзА

Поделиться