Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

2019-09-07 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси пойтахтида автомобил навигатори ва ташкилотларнинг маълумотномаси жамланган шаҳарнинг 3D форматидаги харитаси - 2GIS ишга туширилди.

Харитага 217000дан ортиқ бинолар киритилган, шунингдек, 35000 та ташкилотлар ҳақида уларнинг фаолият тури, иш тартиби, хизмат турлари ва бошқа маъумотлар жамланиб, киритилган.

2GIS фойдаланувчига кўплаб қулайликларни тақдим этади. У орқали сиз кафе ва ресторанлардаги нарх-наво, энг яқин дорихона, соғломлаштириш марказлари ёки меҳмонхона ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, 2GISни тайёрлаган мутахассислар кўп қаватли уйларнинг 37000та кириш йўлаклари ҳақида ҳам маълумот тўплаб, лойиҳага киритганлар. Бу эса бирор манзилни излаётганлар учун қулай бўлиб, улар уй ва хонадон рақамига кўра, қайси йўлакка келишлари лозимлигини билиб олишлари мумкин.

Умуман, 2GIS фойдаланувчига исталган манзилга етиб боришда яхши йўл кўрсаткич вазифасини бажара олади. Агар сиз унинг мобил иловасини ўз тлефонингизга юклаб олсангиз, йўл давомида йўл белгилари, кўчалардаги тўсиқлар ҳақида ҳам сизни огоҳлантиради, шунингдек, борадиган манзилингизга олиб борувчи бир неча йўналишларни кўрсатади.

Шунингдек, дастур орқали йўналган манзилингиз қанча масофада жойлашгани, унинг атрофида қандай объектлар борлигини ҳам билишингиз мумкин.

Ушбу дастурнинг мобил иловасини юклаб олиш бепул, шунингдек, 2gis.uz сайтига кириш орқали ҳам ундан фойдаланиш мумкин.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться