Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда «Инвестор: Ўзбекистон учун курс» халқаро конференцияси бўлиб ўтади
2019-09-05 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Profi Training бизнес мактаби ва Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида «Инвестор: Ўзбекистон учун курс» конференцияси бўлиб ўтади.
Конференцияда иштирок этиш учун стартапчилар, бизнес вакиллари, тадбиркорлар, молиячилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, юристлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини таклиф этамиз.
Тадбир спикерлари:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қозоғистоннинг АССА (Сертификатланган Бухгалтерлар Уюшмаси) вакиллари;
Стартаплар соҳасидаги экспертлар (Дубай, Австралия), Марказий Осиё иқтисодий форум (Қозоғистон) ва Profi Training бизнес-мактаби экспертлари.
Тадбир Ўзбекистонга инвестицияларни кўпайтиришда, мутахассисларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда ёрдам беради.
Тадбир дастури:
конвертация остонасида хорижий инвестициялар;
халқаро экспертлардан жаҳон амалиёти мисоллари;
молия тизими: очилаётган чегаралар;
бухгалтерлар ва молиячилар — 2020 йилнинг энг машҳур касблари.
Конференциянинг мақсади инсон капиталини ривожлантириш, бизнес соҳасидаги саводхонликни ошириш ва халқаро иштирокчилар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Конференцияда иштирок этган тингловчилар стартапни ишга тушириш ва кенгайтириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш ва уларни қандай кафолатлар кутаётгани, хусусийлаштириш вақтида юзага келиши мумкин бўлган вазиятларга тайёр туриш, келгуси беш йил мобайнида бизнес истиқболларини англаш имконини беради.
Ўтказиш жойи: “Халқлар дўстлиги” саройи
Ўтказиш санаси ва вақти: 26 сентябрь, 9:00-18:00
Ташкилотчи: Profi Training бизнес-мактаби ва Инновацион ривожланиш вазирлиги
Конференцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим.
Чипталарни сотиб олиш учун ҳаволага ўтинг.
Сайт: uztraining.uz
Telegram: t.me/profi_training
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги