Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда энергия тежашни рағбатлантирувчи янги омиллар жорий этилмоқда

2019-08-27 | Технологиялар

Ўзбекистонда уйларда қуёш фото электрик станциялари ўрнатилганда қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг учдан бир қисми миқдорида компенсация тўлаб берилади.

Бу ва бошқа чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан, қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан, газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги имтиёз ва преференциялар кўзда тутилган. Жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларини тўлашдан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ваундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга мол-мулк солиғини ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан, ишлаб турган энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган, яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, илгари қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, 2018 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар ўрнатилган:

давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади;

бундан ташқари, якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситкич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш жорий этилади.

Юқоридаги каби чора-тадбирларга қарамасдан, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича вазирлик ва идораларнинг, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа корхоналари ва ташкилотларининг иши қониқарсиз ҳолда қолмоқда.

Шу боисдан қарор билан 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастури тасдиқланди.

Комплекс дастурга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2030 йилга бориб электрэнергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш белгилаб берилган.

Иссиқ сув ва электр энергияси билан таъминлаш учун замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситкичларини (марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларига уланган объектлар бундан мустасно), шунингдек, энергия тежамкор, шу жумладан, бивалент иситиш тизимларини босқичма-босқич ўрнатиш, хусусан, замонавий иссиқлик насослари ва рекуператорларини жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек:

биноларнинг иссиқлик ҳимоя тизимини яхшилаш, икки камерали ва энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, шунингдек, ҳаво рекуператорлари ва бошқа тизимларни ўрнатиш;

хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичларини (ўртача 200 литр) ўрнатиш;

маиший истеъмолчиларнинг ҳамда юридик шахсларнинг ностандарт газ-горелкали қурилмаларини замонавий ва энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштириш чора-тадбирлари режалаштирилган.

Қарорда кўрсатиб ўтилдики, якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари барча бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларнинг энергия самарадорлиги таъминланади.

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдақурилиш нормалари ва қоидаларининг талабларини инобатга олган ҳолда бинолар ва иншоотлар энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлимини тақдим этиш мажбурий тартибда назарда тутилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўз балансидаги бинолар ва иншоотларда ёритиш тизимлари учун светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни мажбурий тартибда ўрнатадилар.

Маҳсулот (ускуналар, товарлар) ва технологияларнинг энергия самарадорлиги даражаси ёки техник кўрсаткичларини белгилаш уларни Ўзбекистон Республикасининг аккредитация қилинган органлари томонидан сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.

Мамлакатимиздаги маҳаллий корхоналарда энергетика менежментини бошқариш тизимини халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ 2019 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 январга қадар босқичма-босқич татбиқ этилади. Бунда энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган чиқиндиларни камайтиришга асосий эътибор қаратилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться