Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2019-09-07 | Иқтисодиёт
Навоий вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиришда, хусусан, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишда, энергетика ва кимё саноатини ривожлантиришда Япония томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамни юқори бахолаймиз.
Жумладан, "Mitsubishi Corporation" ва "Mitsubishi Heavy Industries, Ltd" консорциуми томонидан Республикамизда энг йирик лойиҳалардан бири бўлган “Навоийазот” акционерлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб лойиҳаси қурилмоқда. Мазкур лойиҳага ЖЕЙБИК томонидан 577 млн. доллар кредит маблағлари йўналтирилмоқда.
Шунингдек, яна бир йирик лойиҳа ҳисобланган Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳага ЖАЙКАнинг 351,4 млн. доллар маблағлари йўнатирилмоқда.
Хусусан Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов Япония делегациясини қабул қилиб, музокаралар олиб борди. Музокара давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Навоий вилоятининг бутун ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилиниб, вилоятга солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу учрашув яқин вақтлар ичида ўз самарасини бериб, Навоий вилоятида хусусан, Навоий эркин иқтисодий зонасида Япония инвестициялари, инновацион технологиялари иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилди.
Манба: Навоий вилояти ҳокимлиги