Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация Минск шаҳрида Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий марказига ташриф буюрди
2019-08-29 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация аъзолари жорий йилнинг 28 август куни Минск шаҳрида Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий маркази директори в.в.б Николай Радиванович билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий марказининг ҳуқуқий тадқиқотлар соҳасидаги фаолияти, техник норматив ҳужжатларни (стандартлар ва б.) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш, ҳуқуқий адабиётлар нашр қилиш фаолияти билан танишилди.
Ўз навбатида Беларусь томонига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазифалари, шунингдек, Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ҳамда Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Беларусь томони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти билан ходимларнинг малакасини ошириш, тизимли стажировкаларни йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик келишуви имзолашни таклиф қилди, ушбу келишувни 2019 йил якунига қадар имзолашга келишиб олинди.
Ташриф давомида, шунингдек, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази, Юқори технологиялар паркида ҳам учрашувлар ўтказиш, шунингдек Беларусь Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази билан ҳамкорлик келишувини имзолаш режалаштирилган.
Манба: ЎзА