Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
СМАРТ технологиялар сайёҳларга қулайлик яратмоқда
2019-08-22 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойидан бошлаб Бухоро давлат музей-қўриқхонаси "Арк" вилоят ўлкашунослик музейи ва "Ситораи Мохи-Хосса" амалий безак санъати музейи филиалларида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида инновацион СМАРТ технологиялар ўрнатилган эди.
Ҳозирда ушбу қурилмадан фойдаланиш келган сайёҳларга қулайлик яратмоқда. Улар оддий қўл телефонидан фойдаланган ҳолда музей ва музей экспонатлари ҳақида маълумотларга эга бўлишмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги