Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги Амударё туманида сайёр қабул ўтказди

2019-08-22 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида сайёр қабул ўтказди.

Хабар берилишича, очиқ мулоқотда вазирлик масъул ходимлари, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда Амударё тумани аҳолиси вакиллари иштирок этган.

Учрашув аввалида сўз олган туман ҳокими С.Йўлдошев ахборот технологиялари ва хавфсизлиги масалалари бугуннинг энг устувор масалалардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб ўтган.

Вазирлик вакиллари соҳа йўналиши бўйича 2019 йил биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида ва Амударё туманида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича йиғилиш иштирокчиларига маълумот беришган.

Сайёр йиғилишда амударёлик фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита масъул раҳбарларга мурожаат қилиб, улар юзасидан жавоб олишди.

Мурожаатлар асосан телекоммуникация хизматлари, мобил алоқа хизматлари, UZDIGIAL TV хизматлари бўйича тушган. Ўртага ташланган айрим муаммолар шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб, ижобий ҳал этиб берилган, ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар назоратга олинган, масъул корхона раҳбарларига эса тегишли кўрсатмалар берилган.

Амударё туманида 2019 йилда:

GPON  технологияси асосида 77,7 км. магистрал ва абонент оптик толали алоқа кабеллари тортилган.

Туман марказига қадар телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини 10 Гбит/с.дан 100 Гбит/с.гача ошириш режалаштирилган.

Туман ҳудудида мобил алоқа компанияларининг 125 та база стансияси бор, 2019-йилда алоқа сифатини яхшилаш ҳамда мобил алоқа қамровини кенгайтириш мақсадида 9 та (4,05 млрд. сўмлик) база стансияси ўрнатилади: «Unitel» МЧЖ — 4 та (3Г), «Ucell» МЧЖ — 3 та (2 та 4Г, 1 та 2Г), «UMS» — 1 та (3Г), «Uzmobile» — 1 та (3Г).

ADSL технологияси асосида 1016 портдан 907 таси, NGN технологияси асосида 256 тасида 104 таси фойдаланилмоқда. FTTx  асосида 56 тасидан 30 таси ишлатилмоқда.

Амударё туманидаги почта алоқаси боғламаси 9 та почта алоқа бўлимидан иборат: Қиличбай, Ўртақал"а, Куюқкўпир, Қараман, Қитой, Жумиртов, Назархан, Тўлқин, Чайкўл.

Почта алоқаси соҳасида 2019 йилда жорий этилган янги хизматлар: 

  • аҳоли ва корхона, ташкилотларнинг почта жўнатмаларини тезкор почта хизмати орқали етказиб бериш
  • курерлик хизмати
  • аҳолининг коммунал хизматлари ва бошқаларда тўловларни қабул қилиш
  • «Uzdigital» карталарини сотиш ҳамда абонент тўловини қабул қилиш
  • уяли алоқа хизматлари учун дилерлик хизматини курсатиш
  • суғурта полисларни сотиш
  • аҳолидан ер ва мулк солиқ тўловларини қабул қилиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться