Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразмда “шамол генератори” ишлаб чиқарилади

2020-01-23 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти Инновация маркази ходимлари томонидан фуқаро Эркин Атажанов тақдим этган “Шамол ҳаракатини механик ҳаракатга айлантирадиган клапанли қурилма (шамол генератори)” лойиҳасининг тажрибавий намунаси лаборатория синовидан ўтказилди. Синов жараёнида инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти инновация ва илмий ишлар бўйича проректори Жамшид Каниев ҳамда ушбу институт Инновация маркази ходимлари иштирок этдилар.

Синов методикасига асосан, лойиҳанинг тажрибавий намунаси лаборатория шароитида турли хил тезликдаги сунъий шамол таъсири остида синалди, шунингдек махсус ўлчов асбоблари ёрдамида қурилма тажрибавий намунаси ўқидаги куч моменти, ўқнинг бурчак тезлиги ва берилаётган сунъий шамол тезлиги ўлчаниб, натижалар қайд этилди.

Синов жараёнида қайд этилган натижалар лойиҳанинг истиқболга эга эканлигини кўрсатди. Ушбу лойиҳани янада ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаро Эркин Атажановнинг лойиҳаси “Хоразм” инновацион технопаркига йўналтирилди.

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан, шамол тегирмонларида донларни майдалаш, қуёш нурларида мева ва полиз экинлари маҳсулотларини қуритиш каби ишларда кенг фойдаланиб келганлар.

Ҳозирда такомиллашган замонавий асбоб ва қурилмалар ёрдамида бу ишлар амалга оширилади. Муқобил энергия манбалари турларининг янги йўналишлари ва соҳалари ривожланиб бормоқда. Келажакда жуда кўп бошқа турдаги муқобил энергия манбалари турлари ҳам кашф этилиб, улардан инсоният барча соҳаларда, ҳатто космосда ҳам энергия манбаи сифатида фойдаланишлари баъзи олимлар ва мутахассислар томонидан башорат қилинмоқда. Бугунги кунга келиб замонавий шамол энергетик қурилмалари яратилган бўлиб, улар қувватига кўра мини ва катта шамол энергетик қурилмаларига ажратилади.

Республикамизда доимий равишда шамол эсиб турадиган ҳудудлар мавжуддир. Бундай географик ҳудудларда “шамол генераторларини” барпо этиш, улардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш анча самарали, арзон ва қулай ҳисобланади. Бироқ катта қувватли “шамол парклари” шамол генераторлари ўзларидан жуда кучли шовқин ҳосил қилади. Бу аҳолига ва атрофдаги жонзотларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай катта қувватли шамол парклари аҳоли яшаш ҳудудларидан, ҳайвонот олами яшайдиган ҳудудлардан (қўриқхона, ўрмон ва бошқалар) узоқ жойларда барпо этилади.

Ҳозирги пайтда шамол генераторларининг жуда кўп турдаги янги конструкциялари яратилган бўлиб, улардан турли геграфик ҳудудларга мосини танлаб олиб фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мисол тариқасида кичик қувватли (бир неча кВт атрофида) мини шамол генераторларидан фойдаланиш тўғрисида баъзи маълумотларни келтириб ўтайлик. Мини шамол генераторларининг афзалликлари шундан иборатки, биринчидан, уларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш жуда осон ва қулай ҳисобланади, иккинчидан кичик тезликдаги шамол таъсирида ҳам энергия ҳосил қилиб бериш имкониятига эгадир.

Қўлбола кичик шамол генераторларини ясаш ва ўрнатишда ҳам уларнинг техник ҳолати текширилиши, қўшимча қурилмаларнинг мос ёки мос эмаслиги муфассал текшириб кўрилиши керак. Мана шу жиҳатлари аниқ ҳисоб-китоб қилинса, шамол эсиб турадиган географик ҳудудлар тўғри танланса, шамол генераторлари (шамол энергетик қурилмалари) ишлаб чиқарадиган электр энергия инсоният учун энг арзон ва қулай муқобил энергия тури бўлиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться