Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири “NAPA” технопарки ташкил этилишининг биринчи босқичи натижалари билан танишди

2020-01-20 | Инновация

Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев инновацион ривожлантириш орқали бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида фаолият юритувчи “NAPA TEAM” компаниясининг технопарк ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилган ишлар билан танишиш, шунингдек, манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида компаниянинг янги қурилган биносига ташриф буюрди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет ҳудудида жойлашган мазкур бинода ҳозирги вақтда “NAPA TEAM” ахборот технологиялари соҳасидаги “NAPA Edu Hub” таълим лойиҳасини амалга оширмоқда. Ушбу академия бир йил давомида 5 та йўналиш, яъни ­ дастурлаш, рақамли маркетинг, дизайн, лойиҳалаштириш, бошқарув бўйича кенг қамровли вазифаларни амалга оширишга қодир (fullstack) мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг ташрифи давомида NAPA технопаркини ташкил этиш имкониятлари, келгуси вазифалар ҳамда келажакда технопаркларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Технопарк ташкил этиш лойиҳаси 5 йилга мўлжалланган 3 босқичдан иборатдир.

Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида чет эллик ўқитувчилар ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда “NAPA Edu Hub” ишга туширилди. Мазкур лойиҳада ўқув жараёнлари чет эллик ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион таълим тизими орқали амалга оширилади ва юқори сифатли ўқитишни кафолатлайди. Бу эса битирувчиларга ўз соҳаларида иш топишга имкон беради.

Шунингдек, стартап компанияларини самарали фаолият юритишлари мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, ИТ соҳасида янги лойиҳаларни жорий этиш учун коворкинг хизматлар тизими ишга туширилди, шунингдек, умумий майдони 1500 м2 бўлган, маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган экотизим яратилди.

Келгусида Тошкентда NAPA технопаркини барпо этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида NAPA технопаркининг филиалларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ташриф давомида, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов вазирликлар ва идоралар ходимларидан ташкил топган давлат хизматчилари учун малака ошириш курслари ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида маҳаллий ва чет эллик мутахассислар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида таклиф берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться