Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти соҳаларида 2020 йилнинг дастлабки натижалари ва 2021 йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди

28.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоконференцияда 2020 йилда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг натижалари муҳокама этилди ҳамда 2021 йилга инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш борасида стратегик мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораториялари модернизапция қилинмоқда

25.12.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг синов лабораториялари Жаҳон банкининг 11,6 млн.долл. миқдоридаги имтиёзли кредити ҳисобига модернизация қилиш ва замонавий ускуналар билан таъминлаш учун тендер эълон қилиниб, Германиянинг “LMS Consult GMBH & CO. KG” компанияси билан шартнома имзоланди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик алоқалари бўйича умумий маълумотлар

25.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2019-2020 йилларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари билан фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишни енгиллаштириш, тезлаштиришга доир Ҳукуматлараро келишув лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу давлатлар билан ҳозирги кунда тартибга солувчи органларига мазкур битимни имзолаш таклифини кўриб чиқиш ҳақида мурожаатлар йўлланди ва ҳозирда иккала томонлама тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А. Пинна билан учрашув бўлиб ўтди

25.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шу йилнинг 24 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А.Пинна билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилади

24.12.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Амирликларнинг “Масдар” компанияси Ўзбекистон Республикасида илк қуёш электр станциясини қуриш учун кредит битимларини имзолади

24.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Навоий вилоятида қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 100 млн доллардан ортиқ кредит битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига доир вазифалар белгиланди

23.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Жанубий Kореялик экспертлар билан учрашув

23.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “KOPIA” маркази директори Сун Хой Чой билан учрашув бўлиб ўтди.  

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди

23.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги Осиё тараққиёт банки ва хорижий экспертлар (ОТБ) билан ҳамкорликда илғор хориж тажрибасига асосланган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқди. 

Пахтачиликда ер ресурсларини бошқариш масалалари ўрганилди

21.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган “Пахтачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва қўшимча қийматни ошириш" глобал лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳрида ер ресурсларини бошқариш, тупроқни таҳлил қилиш ва пахта етиштиришда алмашлаб экиш мавзулари бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 509,2 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштиришни маъқуллади

21.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2020 йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади.

Қорақалпоғистон Республикасини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг ижроси ўрганилди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков раҳбарлигида Нукус шаҳридаги студиядан вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият раҳбарларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг октябрь ойида ҳудудга амалга оширилган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб боришга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков раҳбарлигида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 ва 13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига амалга оширилган ташриф чоғида ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берилган кўрсатмаларининг ижросини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 декабрь куни видеоконференция шаклида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди.