Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилади

2020-12-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга мувофиқ, божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш ҳамда чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиблари тасдиқланди.

Шунга кўра, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида божхона ҳамроҳлигида, махсус жиҳозланган  автомобиллар ёрдамида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек, қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилади.

Божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширишда ташувчи, юк жўнатувчи ёки қабул қилувчининг сарф-харажатлари божхона органлари томонидан қоплаб берилмайди.

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган транспорт воситалари ички ишлар органларининг блок-постларида тўхтатилиши ҳамда товарларни кўриш учун автомобилнинг юк бўлмаси очилиши тақиқланади.

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш ваколатли шахслар томонидан электрон шаклда, онлайн тақдим этилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться