17:12:20 (GMT+5)    20.02.2025

Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
ЯнварьФевральМарт
АпрельМайИюнь
ИюльАвгустСентябрь
ОктябрьНоябрьДекабрь
Календарь

Воқеалар

Февраль 2025
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  
       
Порталда янгилик
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>

Жанубий Kореялик экспертлар билан учрашув

2020-12-23 | Иқтисодиёт

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “KOPIA” маркази директори Сун Хой Чой билан учрашув бўлиб ўтди.  

Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов, раиснинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров, “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Баҳтиёр Атамуродов ва қўмита масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида “KOPIA” марказининг мамлакатимизда чорва моллари учун юқори ҳосилдор озуқабоп экинлар етиштиришда Корея технологияси, бу борада олиб борилаётган ҳамкорлик жараёнларига тўхталиб ўтилди.

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов ушбу ҳамкорлик истиқболлари хусусида сўзларкан, марказнинг самарали фаолиятидаги ютуқлари, чорва моллари маҳсулдорлигига эришишда марказ замонавий ёндашувларни татбиқ этаётганини алоҳида қайд этди.  

Учрашувда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган янги лойиҳалар ҳамда соҳада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, чорвачилик маҳсулотлари, жумладан гўшт ва сут етиштиришда юқори маҳсулдорликка эришиш учун марказ томонидан илғор инновацион технологияларнинг амалиётга жорий этиши хусусида сўз борди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Поделиться