Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик алоқалари бўйича умумий маълумотлар
2020-12-25 | Иқтисодиёт
2019-2020 йилларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари билан фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишни енгиллаштириш, тезлаштиришга доир Ҳукуматлараро келишув лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу давлатлар билан ҳозирги кунда тартибга солувчи органларига мазкур битимни имзолаш таклифини кўриб чиқиш ҳақида мурожаатлар йўлланди ва ҳозирда иккала томонлама тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
2019-2020 йиллар оралиғида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат ва хусусий корхоналари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 21 та Меморандум ва Битимлар имзоланган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг фармацевтика компаниялари ва халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан инвестиция лойиҳалари юзасидан 2020 йилда 3 та учрашув ва 13 та видеоконференц алоқа орқали музокаралар олиб борилди.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида Тожикистон Республикасининг тартибга солувчи органлари томонидан ушбу битим имзоланди ва Ўзбекистон маҳаллий корхоналарга экспорт қилиш учун янги бозор очилди. Мазкур Битим, қўшни давлатларда рўйхатга олишнинг узоқ давом этиши (180 календар кун) туфайли, Ўзбекистон фармацевтика корхоналарининг маҳсулотларини етказиб беришда вақт ва пул билан боғлиқ сарф-ҳаражатлари ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тайёрланган.
Имзоланган битим Ўзбекистон маҳаллий корхоналарга экспорт қилиш учун янги имониятлар яратиб берди. Шу билан бирга, битим асосида рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган “Baxtteks-Farm” МЧЖ, “Dentafil Plyus” МЧЖ ва “Uzgermed-Pharm” МЧЖ каби йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 15 дан зиёд дори воситаларининг досье ҳужжатлари Тожикистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш давлат назорати хизматига топширилди.
Айни пайтда “Dentafil Plyus” МЧЖ ва Шимкент шаҳри саноат иқтисодий зонаси маъмурияти билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикасининг Шимкент шаҳрида “in-bulk” асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йўлга қўйилмоқда. Мазкур лойиҳага кўра, қурилиш учун ер участкаси ажратилиб, алоқа учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Агентлик мутаҳассислари ва маҳалий ишлаб чикарувчилар 1-2 декабрь кунлари Россиянининг Қозон шахрида “Made in Uzbekistan” миллий махсулотлар кўргазмасида махаллий фармацевтика корхоналарининг иштирокини ва миллий маҳсулотларнинг намойишини ташкиллаштирди. Шунингдек, кўргазмада иштирок этиш мобайнида Россия корхоналари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида учрашувлар амалга оширилиб, бир нечта экспорт келишувлари тузилди.
Ҳозирда, “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида мамлакатда аналоги бўлмаган юқори технологияли тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш ва тиббиёт соҳасида импорт ўрнини босиш имконини бериш мақсадида “CHIRANA ASIA” Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси билан биргаликда сунъий нафас олиш тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш ташкил этилди.
Шунингдек, Беларусь Республикаси билан ҳам бугунги кунда фармацевтика соҳасида 3 та инвестицион лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.
Хусусан, Белорусиянинг “ФреБор” корхонаси билан ҳамкорликда диализ магистраллари ва диализаторларни, “БелАсептика” ЁАЖ билан ҳамкорликда антисептика ва дезинфекция воситаларини, «Белинтелмед» ва «Кардиан» корхоналари билан ҳамкорликда тиббиёт техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, Белорусиянинг “Белфарм” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида карбопенемлар ишлаб чиқариш линиясини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги