Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт
Чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 19.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиТошкент шахрининг Бектемир туманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти томонидан чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда 50 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. |
Президент ташаббуси: Энди икки минтақа янада яқинлашади 19.07.2021СиёсатМанба: ЎзААйни кунларда бутун жамоатчилик эътиборида бўлган-Президентимиз ташаббускорлигида 15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция олий таълим муассасаларида ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилди. |
Самарқанд ва Бухоро вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 19.07.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Самарқанд шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Давлат раҳбарининг Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ушбу ҳудудларга сафарлари давомида берилган кўрсатмалар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Шунингдек, икки ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий кўрсаткичлари ва уни янада рағбатлантириш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди. |
Марказий ва Жанубий Осиёда барқарор ўсишга хизмат қилувчи савдо ва транспорт алоқаси 19.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференция дастури доирасида “Марказий ва Жанубий Осиёда барқарор ўсишга хизмат қилувчи савдо ва транспорт алоқаси” мавзусида панель муҳокамаси бўлиб ўтди. |
17.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сўзга чиқди. |
Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашув 17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2021 йильнинг 17 июль куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди. |
Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида 17.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
|
17.07.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Пермь ўлкаси ҳукумати вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди. |
Покистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда 17.07.2021ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлигиПокистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон ҳукуматининг минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида Туризм масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий делегациялар раҳбарларини қабул қилди 17.07.2021СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган хорижий мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, ҳукуматлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. |
Бангладеш ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди 17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўминни қабул қилди. |
Ўзбекистон Президенти БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди 17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги юқори даражали халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди 17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни пойтахтимизда ўтаётган халқаро конференция доирасида Америка Қўшма Штатлари Президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. |
Марказий Осиё ва Россия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви тўғрисида 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2021 йиль 16 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг "Марказий Осиё – Россия" шаклидаги тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиТошкент халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафоев билан учрашув ўтказди. |
Ўзбекистон Президенти Қувайт ташқи ишлар вазирини қабул қилди 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиБугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юқори даражадаги халқаро конференция ишида қатнашаётган Қувайт Давлатининг ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳни қабул қилди. |
Сессияда иккита вазирлик ва Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддилари ҳисобот берди 16.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзАХалқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Президентимизнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддиларининг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама этилди. |
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференцияда Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилаётган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди. |
Президент Узбекистана принял министра иностранных дел Туркменистана 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиБугун Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. |
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазирини қабул қилди 16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди. |