Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сессияда иккита вазирлик ва Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддилари ҳисобот берди

2021-07-16 | Иқтисодиёт

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Президентимизнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддиларининг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама этилди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган сессияда вилоят студиясида халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоятдан сайланган сенаторлар, вилоят ҳокимининг кун тартибидигаи масалаларга алоқадор ўринбосарлари, вилоятдаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди. 

Туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар депутатлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг соҳага алоқадор ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

 Сессияда таъкидландики, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида ҳудудларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишиб, воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан устувор вазифаларни белгилаб берди. Шунга мувофиқ, вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилган. 

Қизғин мунозараларга бой бўлган сессияда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари Ф.Инамов, Молия вазирлиги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари Б.Ўралов, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Аҳмедовларнинг ҳисобатларини тинглаб, атрофлича муҳокама этилди. 

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи чоғида берилган топшириқлар ва фаоллар йиғилишида белгиланган вазифалар доирасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бешта, Молия вазирлиги бўйича 9 та, Давлат активларини бошқариш агентлигига учта топшириқ юзасидан аниқ ҳисоб-китобларга асосланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши лозим. 

–Бу йўналишда манзилли дастур ишлаб чиқилди, – деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари Ф.Инамов. –Масалан, Денов туманидаги 82- мактаб учун янги бино қуриш ва мавжуд  бинони реконструкция қилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бунга 9 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, йиғилиш баёнининг 4-,12-,92- бандлари бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда. Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш юзасидан ҳам дастур тайёрланди. 

Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисоботларида ҳам берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилди.

 Сессияда депутатлар уй-жой учун субсидия ажратишдаги муаммолар, Бандихон туманидаги Наврўз массивида 360 гектар, Қудуқсой массивида 30 гектар янги ерларни ўзлаштириш учун тегишли маблағ ажратилмагани, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш, йўлларни рекострукция қилиш, сув оқова иншоотлари барпо этиш каби йўналишларда бажарилиши лозим бўлган ишлар суст кечаётганининг сабаблари билан қизиқди.
 
Таклиф ва тавсияларини билдирди.Сессияда шунингдек, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться