Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангладеш ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди
2021-07-17 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўминни қабул қилди.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазири Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид ва Бош вазири Шайх Ҳасина Вазеднинг самимий саломини етказди.
Ўзбекистон Президентининг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.
Алмашинувларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш орқали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти