Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Пермь ўлкаси ҳукумати вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди
2021-07-17 | Иқтисодиёт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Пермь ўлкаси ҳукумати вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.
Агентлик томонидан COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ишлаш учун ташкилий тарзда жалб қилиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, Пермь ўлкасида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги