Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Қадрли меҳмонлар!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги интилишлар қатъий экани таъкидланди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Тошкентда Австриянинг фахрий консулхонаси очилди

16.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Пойтахтимиздаги “Wyndham” меҳмонхонасида Австриянинг Ўзбекистондаги Фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзоладилар.

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди

16.07.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё халқаро институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Булунғурда учта узумчилик кластери ташкил этилади

15.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанднинг Булунғур тумани асосан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Ҳавосининг мўътадиллиги, унумдор тупроғи ва бошқа табиий имкониятлари билан вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради.

Ўзбекистон Президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

15.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги Махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Туркия компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди

15.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Бош консулхонаси  кўмагида Туркиядаги «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбариятининг мамлакатимизга амалий сафари ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Покистон бизнес доираларини бир-бирига яқинлаштиришнинг йўналишлари белгиланди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи арафасида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон Ишбилармонлар кенгашининг 1 йиғилишида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доираларини ўзаро яқинлаштириш ҳамда улар ўртасидаги тўғридан-тўғри муносабатларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари ўртасида меморандум имзоланади

15.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раислигида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Марказий Осиё ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг норасмий учрашуви тўғрисида

15.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкентда "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференцияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 14 июл куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Фарғонада Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади

14.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов вилоятга ташриф буюрган Насер Масуд ҳамда Лабиб Абс бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди.