Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

2021-07-17 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни пойтахтимизда ўтаётган халқаро конференция доирасида Америка Қўшма Штатлари Президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва халқаро сиёсат масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Элизабет Шервуд-Рэндалл Ўзбекистон Президентига АҚШ Президенти Жозеф Байденнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Президентимизнинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари АҚШ маъмурияти томонидан юксак баҳоланаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, Марказий Осиёда ишонч, яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар қатъий қўллаб-қувватланди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш масалалари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан пандемияга қарши курашиш ва аҳолини эмлаш, АҚШнинг етакчи компания ва банклари иштирокида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш муҳокама қилинди.

Афғонистонда юзага келган вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться