Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

KOICA Ўзбекистондаги IT-Парк салоҳиятини оширишга 4,5 миллион доллар грант ажратади

2021-12-16 | Иқтисодиёт

Бугун, 16 декабрь куни Сеул (Жанубий Корея) шаҳрига ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Корея  Республикасининг, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти ўринбосари Им Чжон Хи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ахборот технологиялари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, стартап экотизимини ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича Корея технопарклари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, инкубация ва акселерация дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Бундан ташқари, Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA ) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирексияси (IT-Парк), “Ўзбекистонда IT-Паркнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича бир қатор муҳокамалар ўтказдилар.
 
 Шу билан бирга, учрашув давомида Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA ) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT-Парк), ўртасида “Ўзбекистонда IT-Паркнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича муҳокама Баёни имзоланди.
 
 Бунга асосан KOICA  Ўзбекистондаги IT-Парк салоҳиятини оширишга 4,5 млн доллар грант ажратади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться