Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг учрашуви тўғрисида

2021-12-09 | Сиёсат

2021 йил 8 декабрь куни Душанбе шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясигаТашқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бошчилик қилди. Тадбир иштирокчилари минтақадаги мавжуд таҳдидлар хавф-хатарларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни, МОПДММ билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, етакчи ёшлар билан мулоқот учун йўлга қўйилаётган имкониятларни муҳокама қилдилар. 

“БМТнинг Марказий Осиёдаги глобал терроризмга қарши стратегияси доирасида Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш йўълида” қўшма лойиҳасининг учинчи босқичи якунлари кўриб чиқилди. Лойиҳанинг тўртинчи босқичи асосий йўъналишлари тақдимоти бўлиб ўтди.
 
"Яшил" кун тартибини илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться